18:46 / 30.03.2019
18923

Рамзан Қодиров "Ислом қаҳрамони" унвони ва "Қуддус юлдузи" орденига сазовор бўлди

Рамзан Кадыров / vk.com

Жаҳон ислом лигаси Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни "Ислом қаҳрамони" унвони билан тақдирлади, у шунингдек, Фаластиннинг олий мукофоти - "Қуддус юлдузи" ордени кавалерига айланди. Бу ҳақда Чеченистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

"Жаҳон ислом лигаси бош котиби Муҳаммад Абдулкарим Ал-Исса симпозиум делегатларининг Қодировга "Ислом қаҳрамони" унвонини бериш қарорини ўқиб эшиттирди. Шунингдек Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг қарори билан Чеченистон президенти ушбу давлатнинг олий мукофотларидан бири "Қуддус юлдузи" ордени билан мукофотланди", дейилади хабарда.

28-30 март кунлари Москва ва Грознийда "Ислом – яхшилик ва тинчлик элчиси" мавзуида халқаро диний форум ўтказилди. Унда дунёнинг 43 давлатидан вакиллар иштирок этди.

Top