Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик 5 нафар боксчи Боку турнири финалига йўл олди
Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича халқаро мусобақанинг ярим финал беллашувлари якунланди. Дунёнинг 10дан ортиқ мамлакатидан келган чарм қўлқоп усталари иштирокида кечаётган мусобақада Ўзбекистон вакилларидан 5 нафари финалга чиқди.
Ўзбекистон жамоаси етакчиси Ҳасанбой Дўсматов жароҳат туфайли ярим финал жангида иштирок этмади ва финалга чиқа олмади. Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби Жасурбек Латипов эса ярим финалда қозоғистонлик Шалкар Айхинбайга ютқазди.
Ярим финал баҳслари натижаси:
-49 кг: Жасурбек Латипов – Шалкар Айхинбай (Қозоғистон)
-49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Ермек Мадиев (Қозоғистон)
-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Олжас Байниязов (Қозоғистон)
-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Жавид Чалабиев (Озарбайжон)
-69 кг: Иқболжон Холдоров – Тамерлан Магомедов (Россия)
-81 кг: Хуршид Абдуллаев – Рауф Раҳимов (Озарбайжон)
-91 кг: Мадияр Сайдраҳимов – Юнус Балла (Марокаш)
+91 кг: Обиджон Тохиров – Шигабудин Алиев (Россия)
Ярим финалда имкониятни бой берган ўзбекистонлик боксчилар бронза медалига эга бўлишади.
Мавзуга оид
19:34 / 28.11.2025
Бокс бўйича 2026 йилги жаҳон кубоги Ўзбекистонда ўтказилади
19:16 / 18.11.2025
Усик энди мутлақ жаҳон чемпиони эмас. У WBO камарини жангсиз топширди
18:47 / 13.11.2025
Ўзбекистон – Озарбойжон учун қардош мамлакат, ишончли иттифоқчи – Илҳом Алиев
22:27 / 19.10.2025