Жаҳон | 08:36 / 31.03.2019
6208
2 дақиқада ўқилади

Венесуэла: Энергетика тизимига давомий тажовузлар кузатилмоқда 

Фото: AP

Венесуэла ҳукумати мамлакат энергетика комплексига тажовуз қилишга уринишлар бўлаётганини маълум қилди. Венесуэла Алоқа ва ахборот вазири Хорхе Родригес «ўтган икки кунда кўплаб уринишлар» кузатилганини маълум қилди, деб ёзган президент Николас Мадуро

«29 ва 30 март кунлари электроэнергияни тақсимоти ва генерацияси бўйича ишлайдиган тизимга давомий янги ҳужумлар уюштирилди. Шуни билингки, биз саботажни енгиб ўтамиз ва миллий энергия тизимни тўлиқ қайта тиклаймиз», — деган Родригес. 

 Жума, 29 март куни Венесуэланинг катта ҳудудий қисми, жумладан пойтахт Каракас ва мамлакатдаги 23 штатнинг 21таси энергиядан мосуво бўлганди. Мухолифат сардори энергия инқирози расмий ҳокимият вакилларининг фитнаси эканини таъкидлаб, ҳар қандай киберҳужумни истисно этган. 

Шу пайтгача Венесуэла тарихидаги энг катта энергия йўқолиши 7 март куни кузатилди. Ўшанда Симон Боливар номидаги ГЭС ходимлари бош кўтаргани тахмин қилинади. Мамлакат раҳбари барча айбни АҚШ Давлат департаменти «зиммасига» юкламоқда.

Мавзуга оид