Венесуэла президенти Николас Мадуронинг маълум қилишича, мамлакатдаги энг йирик гидроэлектр станциясига ҳужум мерган томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, гап «Гури» ГЭСга ҳужум ҳақида кетмоқда, бунинг оқибатида Венесуэладаги 20дан ортиқ штат электр энергиясиз қолди.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, мерган станцияни узоққа отадиган милтиқдан ўққа тутган.

Мадуро венесуэлаликларни ҳозирги шароитда хотиржамликни сақлаб қолишга чақирган.

Бундан олдин, Венесуэла долларга ўтгани хабар қилинганди.