Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йилда энг кўп пул ишлаб топган компания маълум қилинди
Фото: Ahmed Jadallah / Reuters
Moody’s ва Fitch маълумотларига кўра, 2018 йил якунлари бўйича дунёдаги энг даромадли компанияга Саудиянинг Saudi Aramco’си айланди, у йил давомида 111,1 миллиард доллар ишлаб топди.
Компаниянинг молиявий кўрсаткичлари илгари эълон қилинмаган, аммо бу ҳафта Saudi Aramco облигациялар бозорига кираётгани туфайли улар ҳақида илк бор маълумот берилди.
Ҳисоботларга кўра, Saudi Aramco’нинг 2018 йилги соф фойдаси Apple, Google ва ExxonMobil’нинг умумий даромадидан (мос равишда $59,5 млрд, $30,7 млрд ва $20,8 млрд) кўп бўлди ҳамда 111,1 млрд долларни ташкил этди.
Ушбу кўрсаткич бўйича Saudi Aramco энг яқин таъқибчиси бўлган Apple’ни (59,5 миллиард доллар) қарийб икки баробарга ортда қолдирди. Samsung 35,1 миллиард доллар билан учинчи ўринни эгаллади.
Moody’s ва Fitch Saudi Aramco томонидан чиқарилиши режалаштирилган доллардаги облигацияларни анча юқори баҳолади: ҳар икки агентлик ҳам уни ўз инвестицион шкаласида бешинчи ўринга (мос равишда А1 ва А+) жойлаштирди.
Компания Saudi Basic Industries Corporation (SABIC) нефть-кимё компаниясини сотиб олиш учун йўналтириладиган 10 миллиард долларгача маблағ жалб қилишни режалаштирмоқда.
Saudi Aramco Саудия Арабистони миллий нефть компанияси бўлиб, нефть қазиб олиш ва нефть захиралари бўйича дунёнинг энг йирик компанияси саналади. 1933 йилда Саудия Арабистони ҳукуматининг Standard Oil of California Америка нефть компанияси билан концессиявий келишуви натижасида ташкил этилган.
Мавзуга оид
23:30 / 07.11.2025
Саудия Арабистони Ҳиндистон ва Хитой учун нефтга чегирмалар эълон қилди
22:01 / 05.05.2025
Саудия Арабистони июн ойида Осиё давлатлари учун нефт нархини оширади
17:35 / 30.04.2025
Трамп жаҳонда нефть нархининг сўнгги йиллардаги энг катта пасайишига сабаб бўлди – ОАВ
21:41 / 17.04.2025