Жаҳон | 11:25 / 02.04.2019
11687
1 дақиқада ўқилади

АҚШ, Испания ва Руминия Россиянинг Қора денгиздаги ҳаракатларини муҳокама қилди

Фото: РИА Новости

Давлат департаменти вакили ўринбосари Роберт Палладинонинг маълум қилишича, АҚШ давлат котиби Майк Помпео Руминия ва Испания ташқи ишлар вазирлари Теодор Мелешкану ҳамда Жосеп Боррел билан Россиянинг Қора денгиздаги ҳаракатларини муҳокама қилди. Палладинонинг баёноти Давлат департаменти сайтида жойлаштирилган.

Қайд этилишича, уч томонлама учрашув Вашингтонда бўлиб ўтди.

Палладинонинг билдиришича, томонлар «НАТОнинг содиқ тарафдори» Руминия билан ҳамкорликни муҳокама қилган. Улар мамлакатнинг шарқий чегарасида альянс томонидан ҳал этилиши лозим бўлган «муаммолар» борлигини таъкидлашди.

Шунингдек, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари «Россия тажовузи» кузатилаётган Қора денгиз минтақасида барқарорликни таъминлашда Руминиянинг ўрни бўйича музокаралар ўтказган.

Бундан олдин, НАТО Қора денгиз хавфсизлиги бўйича Грузия билан ҳамкорликни фаоллаштириши хабар берилганди.

Мавзуга оид