Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳукумати «ёт қадриятларни ўрнатувчи» давлатлар рўйхатини тузди
Россия ҳукуматига кўра, «бузғунчи муносабатларни ўрнатувчи» давлатлар рўйхатига Европа Иттифоқи аъзолари, АҚШ, Украина ва ҳатто Микронезия киради.
Россия ҳукумати «рус маънавий ва ахлоқий қадриятларига зид бўлган бузғунчи муносабатларни ўрнатадиган» мамлакатлар рўйхатини тақдим этди. Тегишли ҳужжатни 20 сентябр, жума куни Россия бош вазири Михаил Мишустин имзолади.
Умуман олганда, рўйхатга 47 та давлат ва ҳудуд, жумладан, Европа Иттифоқининг деярли барча мамлакатлари, Словакия ва Венгрия, шунингдек, АҚШ, Британия, Украина, Япония, Тайван ва ҳатто Микронезия, Андорра ва Баҳама ороллари киритилган.
ТАСС Россия давлат агентлигининг хабар беришича, давлатлар рўйхати Владимир Путиннинг «анъанавий маънавий-ахлоқий қадриятларга эга» хорижликларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармонига мувофиқ тасдиқланган. Шундай қилиб, агентликнинг тушунтиришича, ушбу давлатлар резидентлари «ўз мамлакатларининг бузғунчи мафкуравий кўрсатмаларини рад этган тақдирда» соддалаштирилган тартибда Россияда вақтинчалик яшаш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин.
Россия қадриятларига хайрихоҳ чет элликлар учун инсонпарварлик ёрдами
2024 йил август ойида Россия президенти Владимир Путин «анъанавий рус маънавий-ахлоқий қадриятларига хайрихоҳ» хорижликларга гуманитар ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, ўз ватанидаги «бузғунчи неолиберал мафкуравий кўрсатмалар»га рози бўлмаган шахслар соддалаштирилган тартибда Россия Федерациясида вақтинчалик яшаш учун рухсат сўрашлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026