Оилавий тадбиркорлик тўғрисидаги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги ЎРҚ-327-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:
3-модда (Оилавий тадбиркорлик):
қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисм билан тўлдирилади:
«Мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, барча оилавий корхоналар устав асосида фаолият юритади.
Оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширишдан олинган даромад ва харажатлар оилавий тадбиркорлик уставига мувофиқ оила аъзолари ўртасида тақсимланади.»;
бешинчи қисм тегишлича еттинчи қисм деб ҳисобланади;
4-модданинг (Оилавий корхона) олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«Оилавий корхона иштирокчиларининг ва унинг ёлланма ходимларининг умумий сони чекланмаганлиги белгилансин. Бунда оилавий корхона иштирокчиларининг энг кам сони икки кишидан оз бўлмаслиги керак. Оилавий корхона иштирокчиларининг ва унинг ёлланма ходимларининг умумий сони чекланмаганлиги белгилансин. Бунда оилавий корхона билан меҳнат шартномаси (контракти) тузилган барча ходимларни, шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларни ўз ичига олади.»;
6-модда (Оилавий корхона бошлиғи) қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилади:
«Оилавий корхона бошлиғининг қарори билан оилавий корхона қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мерос орқали берилиши мумкин.
Оилавий корхона бошлиғи бедарак йўқолган деб топилганда ёки вафот этганда оилавий корхонага бошлиқ оилавий корхона иштирокчиларининг умумий йиғилишида уларнинг биридан овоз бериш йўли билан сайланади.»;
12-модда (Оилавий корхонанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари):
қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва ўн олтинчи қисмлар билан тўлдирилади:
«оилага тегишли мулкка, шу жумладан мерос қилиб бериш, совға қилиш, сотиш, корхона (мол-мулк) ёки унинг бир қисмини беғараз ўтказиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш»;
«тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда афзалликлар олишга қаратилган, қонун ҳужжатларга ва бошқа тадбиркорлик субъектлари бўлган рақобатчиларга зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган ёхуд уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган ёки путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги»;
саккизинчи – ўн тўртинчи қисмлар тегишлича тўққизинчи – ўн бешинчи қисмлар деб, ўн бешинчи – ўн олтинчи қисмлар тегишлича ўн еттинчи – ўн саккизинчи қисмлар деб ҳисобланади;
18-модда (Оилавий корхона маҳсулотини реализация қилиш) қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«Оилавий корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни нақд пулли ва (ёки) нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича реализация қилиши мумкин. Оилавий корхона маҳсулотини реализация қилиш Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширилиши мумкин.»;
28-модданинг (Оилавий корхонанинг коммунал инфратузилма объектларидан фойдаланишини таъминлаш) биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«Оилавий корхона турар жойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда ҳамда нотурар-жой бино-иншоотлардан фойдаланилганда, коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.».
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

11:56 / 12.06.2025
Айрим товарларга импорт божини икки карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинади

10:32 / 10.06.2025
Россия ҳукумати «чет эл агенти» тўғрисидаги қонунни кучайтиришни маъқуллади

10:23 / 10.06.2025
Фуқаролар ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолати кучайтирилади

13:53 / 07.05.2025