Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда НАТОни тарқатиб юбориш таклиф қилинди
НАТО дунё хавфсизлигига таҳдид солади, шу сабабли уни тарқатиб юбориш керак. Бу ҳақда Германия бундестагининг Сўл партиядан депутати Александр Ной Die Freiheitsliebe нашри учун мақолада ёзган.
Депутатнинг айтишича, блок эскириб қолган ҳамда ҳарбий қудратини “ўзининг империалистик манфаатларини ҳимоялаш учунгина” қўллайди. Нойнинг фикрича, НАТО халқаро ҳуқуқ меъёрларини мунтазам бузади, БМТнинг обрўсизлантиради ва ихтилофларни урушгача олиб боради.
Депутатнинг ёзишича, халқаро ташкилотнинг 70 йиллиги байрам учун сабаб эмас, балки “ҳали кеч бўлмасидан” бўлаётганлар ҳақида фикрлаш учун имкониятдир. Унинг фикрича, Россия ва Хитойдан ҳимояланиш билан оқланадиган альянс қўшинларига харажатлар ва уларнинг жиҳозланиши аслида ҳаддан зиёд бўрттириб юборилган ва бу давлатлар кучларига номутаносибдир.
Бундан ташқари, НАТО охирги ўн йилликларда Югославияга ҳужум қилиб, Афғонистонга кириб ва бошқа кўплаб ихтилофларда иштирок этиб, ўзининг “асл қиёфасини” кўрсатган.
Нойнинг таъкидлашича, империалистик қилиқлар ва устунликни йўқотишдан қўрқув блокни янги ихтилофлар томон итаради ва бунга чек қўйиш лозим. “Шу муносабат билан Сўл партия Германияни НАТОдан олиб чиқиш, альянсни тарқатиб юбориш ва уни Россия иштирокидаги жамоавий хавфсизлик тизими билан алмаштиришга чақиради”, дейилган мақолада.
Мавзуга оид
23:45 / 27.06.2026
Германияда жазирама ҳарорат бўйича янги рекорд
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026