Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди ҳар шанба куни “Мовий гумбаз” сайилгоҳида ёшлар фестивали ўтказилади (фото)
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ва қатор ташкилотлар ташаббуси билан пойтахтимизнинг “Мовий гумбаз” истироҳат боғида ҳафтанинг ҳар шанба куни ёшлар ва вояга етмаган шахслар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида “Ёшлар жиноятчиликка қарши” ёшлар фестивалини ўтказиш энди анъана тусига киради.
Бундан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 март кунидаги видеоселектор йиғилишида илгари сурилган ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни амалиётга жорий этиш масалаларини ҳаётга татбиқ этишдир.
Бугун ҳам “Мовий гумбаз” сайилгоҳи ҳар қачонгидан ҳам тўлиб тошди. Ўзига хос табиат бағрида бетакрор кўргазмалар намойиш этилди, куй-қўшиқлар рақсларга уланди, турли спорт мусобақалари бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Унда 2000 дан зиёд ёшлар иштирок этди




Байрамона кун руҳига руҳ қўшган яна бир воқеа – шубҳасиз Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг яқинлашиб келаётган таваллуд саналари бўлди. Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри таркиби, Темур бобомиз замонасига хос либосларда намоён бўлгани барчани ҳайратга солди. Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан ижро этилган дилрабо куй-қўшиқлар иштирокчиларга хуш кайфият улашди. Ҳарбийларнинг қўл жанги намойишлари эса ҳар доимгидек йиғилганларни руҳлантирди.





Тадбир доирасида шахмат-шашка мусобақалари, рассомчилик, ҳунармандчилик, бадиий гимнастика, рақс, мусиқа, театр, арқон тортиш, кураш, бодибилдинг ва кўплаб йўналишлар бўйича чиқишлар қилинди. Кўклам бағрида очиқ китоб савдолари, ёшларда ватанпарварлик руҳини ошириш мақсадида ҳарбий қуроллар кўргазмаси, меҳнат ярмаркалари бўлиб ўтди. Фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026