Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шайх Салмон иккинчи муддатга ОФК президенти этиб сайланди
Фото: The AFC
ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа ташкилотнинг бугун, 4 апрель куни Куала-Лумпурда бўлиб ўтаётган Конгрессида бир овоздан иккинчи муддатга президентлик лавозимига сайланди.
53 ёшли баҳрайнлик функционер сайловда ягона номзод сифатида иштирок этди. Унинг рақобатчилари бўлиши кутилган қатарлик Сауд Ал-Моҳаннади ва БАА вакили Муҳаммад Ал-Ромаити март ойида номзодларини қайтариб олишганди.
Эндиликда Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа кейинги тўрт йилда ҳам Осиё футболига раҳбарлик қилади. У 2013 йил май ойидан буён ОФКни бошқариб келмоқда.
Мавзуга оид
18:59 / 21.03.2026
Осиё Кубоги-2031 кўчирилди – Ўзбекистон уни ўтказишга даъвогар эди
20:26 / 21.12.2025
Осиё футбол конфедерацияси ОФК Миллатлар Лигаси мусобақасини жорий этади
11:54 / 07.10.2025
ОФК ЎФАни 340 минг доллар жаримага тортди
18:20 / 29.10.2024