Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивада Президент мактаби қурилиши бошланди
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёeвнинг “Прeзидeнт мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида Президент мактаби қурилиши бошланди.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилда биринчи учта мактаб Нукус, Тошкeнт ва Хивада очилиши белгиланган эди. 2019 йилда Президент мактабини Наманган шаҳрида ҳам қуриш бўйича қарор қабул қилинди. 2020-2021 йиллар давомида мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида ҳам Президент мактаблари ташкил этилади.
Президент мактабларига қабул Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасида белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади. Мактабнинг йиллик қабул квотаси 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади. Биринчи ўқув йилида эса ҳар бир Президент мактабининг 5-10-синфларига жами 144 нафар ўқувчи ўқишга қабул қилинади.
Ўқув жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурлари бўйича инглиз тилида амалга оширилади ва “STEAM - таълим” (Science - табиий фанлар, Technology - технология, Engineering - техник ижодкорлик, Art - санъат, Mathematics - математика) дастури асосида олиб борилади.
Президент мактабининг 9-11-синфларида таълим олиш ўқувчиларнинг қизиқишларига кўра айрим фанни танлаш ва уларни ўрганиш даражасини инобатга олган ҳолда индивидуал ўқув жараёни асосида амалга оширилади.
Президент мактаблари битирувчилари белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда, халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels)га эга бўлади. Бу эса ўз навбатида хорижий олий ўқув юртларига кириш имконини беради.
Кембриж Университетининг Cambridge Assessment International Education бренди остида фаолият юритувчи Имтиҳон Кенгаши Президент мактабларига қабул имтиҳонларини ташкил этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 7 март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Президент мактабининг қурилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
07:54 / 06.05.2026
«Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди Тошкент – Хива йўналишида илк қатновни амалга оширди
18:50 / 30.04.2026
Тошкент – Хива йўналишида «Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди қатнови 3 майдан бошланади
21:25 / 18.03.2026
2 майдан Тошкент—Хива йўналишида тезюрар поезд қатнови бошланади
14:24 / 14.03.2026