Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги нефть конлари Россия компаниясига бериладиган бўлди
Россиянинг «Зарубежнефть» компанияси ва «Ўзбекнефтгаз» Ўзбекистон ҳудудида лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартлари тўғрисида битим имзолади.
Битим «Андижоннефт»нинг Хартум, Шарқий Хартум ва Жанубий Оламишиқда конларида нефть қазиб олишни кўпайтиришга қаратилган. Лойиҳани амалга ошириш учун томонлар «Андижонпетро» қўшма корхонасини ташкил этди.
«Имзоланган битим «Зарубежнефть» ва «Ўзбекнефтгаз»нинг Фарғона водийсидаги етакчи конларда нефть қазиб олишни кўпайтириш лойиҳасини амалга ошириш учун март ойида ташкил этилган «Андижонпетро» қўшма корхонаси доирасидаги муваффақиятли ҳамкорлик бўйича яна бир босқичдир», - дея хабар беришган Россия компаниясидан.
«Андижоннефт» 25та нефть ва газ конларини ўз ичига олади. Компания маълумотларига кўра, барча конлар ўзлаштиришнинг сўнгги босқичида турибди, уларда 50-100 йилдан бери нефть қазиб олинади.
Мавзуга оид
11:00 / 22.06.2026
Андижонда ёғоч омборида ёнғин содир бўлди
08:51 / 20.06.2026
Андижонда 2,5 килограммга яқин гашиш мусодара қилинди
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
14:04 / 11.06.2026