Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобилсозлик саноати корхоналари модернизация қилинади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига кўра, “Ўзавтосаноат” АЖ фаолиятини ривожлантириш, автомобилсозлик саноати корхоналарини модернизация қилиш, инвестициялар оқимини кўпайтириш ва соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Бажариш муддати - 2019 йил 1 август, масъул ижрочилар - Вазирлар Маҳкамаси, “Ўзавтосаноат” АЖ, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025