Жаҳон | 15:05 / 08.04.2019
12131
1 дақиқада ўқилади

Коломойский Украина ҳукуматидан икки миллиард доллар талаб қилмоқчи

Фото: УНИАН

Украиналик бизнесмен, Приватбанк банки собиқ ҳаммуассиси Игорь Коломойский агарда суд банкни миллийлаштиришни ноқонуний деб топадиган бўлса, Украина ҳукуматидан икки миллиард доллар талаб қилмоқчи.

Бизнесмен суддан Украина Миллий банкининг Приватбанкни тўловга лаёқатсиз деб топган қарорини, банкни бозордан чиқариш ҳақидаги таклиф тасдиқланган қарорни бекор қилишни талаб қилмоқда. Навбатдаги суд мажлиси 18 апрелда бўлиб ўтади.

"Агарда суд бу қарорларни нотўғри, ноқонуний деб топса, бу ишни ҳал қилиш ёки судлашиш борасида келишамиз. Приватбанкнинг икки миллиард доллар капитали бор эди. қайтаришсин, муаммо қолмайди", - деди Коломойский "Европейская правда" интернет нашрига.

2016 йил охирида Украина ҳукумати мамлакатдаги энг йирик хусусий банк бўлган Приватбанкни хусусийлаштирганди. Молия вазирлиги банкнинг юз фоиз акцияси эгасига айланганди.

Мавзуга оид