Ўзбекистон | 09:43 / 08.04.2019
16044
1 дақиқада ўқилади

Коммунал хизматларни кўрсатиш тизими хусусий сектор субъектларига топширилади

Фото: 123RF

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига кўра, коммунал хизматларни кўрсатиш тизимини давлат-хусусий шерикчилик шартнома асосида хусусий сектор субъектларига тендер орқали эксперимент тарзда топшириш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилади.

Бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва тасдиқланиши таъминланади.

Бажариш муддати - 2019 йил 1 ноябрь, масъул ижрочилар - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларни бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, тегишли идора ва ташкилотлар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид