Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги дўконда йирик ўғирлик содир бўлди
2019 йил 24 январь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида жойлашган, фуқаро Ж.Н.га тегишли тамаки маҳсулотлари савдо дўконига эшик қулфини бузиш йўли билан кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс у ердан 5 316 600 сўм пули, умумий қиймати 42 524 400 сўмлик маҳсулотларини ва дўконга ўрнатилган видео кузатув мосламаси хотирасини ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Чирчиқ кўчасида яшовчи Т.И. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026