Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ долларини қалбакилаштирган шахслар қўлга тушди - Бош прокуратура
Фото: AP Photo/LM Otero
Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда банк томонидан берилган хабарга асосан терговга қадар текширув ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.
Унда АТБ «Агробанк» Олтиариқ филиали валюта айирбошлаш шохобчасига фуқаро Х.Х. томонидан алмаштириш учун тақдим этилган 200 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган.
Текшириш жараёнида фуқаро Х.Х.да қалбаки 50 долларлик купюралардан иборат 100 дона, жами 5000 АҚШ доллари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган, шунингдек, Х.Х. ушбу қалбаки долларларни фуқаро Х.Т.дан олганлигини маълум қилган.
Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, ушбу қалбаки АҚШ долларлари компьютер воситасида рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:24
ДХХ тезкор тадбири: Қўқонга олиб кетилаётган дорилар тўхтатилди
20:33 / 10.04.2026
Сўхни Фарғона билан боғлайдиган энг қисқа йўналишда янги йўл қурилади
20:16 / 09.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди
23:34 / 07.04.2026