Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат бюджети ижроси Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиб борилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг машинада ўқиладиган форматдаги ахборотдан кўп карра, эркин ва бепул фойдаланиш имконини берувчи Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали фаолият юритмоқда.
Белгиланишича:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Порталда ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Портални техник қўллаб-қувватлаш ва таъминлаш ҳамда узлуксиз ишлаб туриши учун жавобгар ҳисобланади;
в) Порталдаги ахборотлар:
фақат давлат органлари ва ташкилотларининг республика даражасидаги юқори турувчи тузилмалари, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан эълон қилинади;
ўзбек, рус ва инглиз тилларида, шу жумладан машинада ўқиладиган ва бошқа форматларда эълон қилинади;
давлат органлари ва ташкилотларининг расмий сайтларида эълон қилинадиган ахборот билан айнан бир хил ва ўзаро боғланган бўлиши лозим;
г) давлат органлари ва ташкилотларида ахборотни тайёрлаш ва Порталда жойлаштириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–5635-сон Фармонига мувофиқ ташкил қилинган, халқаро рейтинглар билан ишлаш ва “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган бўлинмалар зиммасига юкланади.
Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг Порталда Рўйхатни шакллантириш, юритиш ва янгилаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш билан боғлиқ ишлар учун масъул бўлинма ташкил этилади.
Давлат статистика қўмитаси бир ой муддатда бўлинманинг юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминлайди.
Давлат статистика қўмитасига Портални ривожлантириш фаолиятини амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
маълумотлар ва уларнинг манбаларидан, шу жумладан маълумотларни шакллантириш соҳасида ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ички ва бошқа ҳужжатлар ҳамда улардан фойдаланиш;
Портални ривожлантириш, шунингдек, эълон қилинадиган маълумотларга тааллуқли масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотларидан беғараз асосда маслаҳат ёрдами олиш;
ушбу қарорни бажариш доирасида экспертлар, консультантлар ва ташкилотларни (шу жумладан, хорижий) шартнома асосида жалб этиш;
Портални такомиллаштириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар соҳасидаги фаолиятини баҳолаш учун халқаро молия институтлари, донор мамлакатларнинг маблағларини, шу жумладан грантлари (техник кўмаги)ни жалб этиш.
Белгиланишича, 2019 йил 1 апрелдан:
Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,3 бараварга оширган ҳолда қўлланилади;
давлат статистика органлари ходимларига кўп йиллик хизматлари учун ҳар ойлик устамалар қуйидаги миқдорларда тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошларига нисбатан коэффициентларда): 2 йилдан 5 йилгача – 0,1; 5 йилдан 10 йилгача – 0,2; 10 йилдан 15 йилгача – 0,3; 15 йилдан 20 йилгача – 0,4; 20 йилдан 25 йилгача – 0,5; 25 йилдан ортиқ – 0,6. Кўп йиллик хизматлари учун мукофот пули олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисобланади.
Ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Қуйидагиларнинг:
а) давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг:
Порталда эълон қилинадиган ахборотнинг тўлиқлиги, ишончлилиги, унинг ўз вақтида шакллантирилиши ва янгилаб турилиши;
Порталда жойлаштириладиган ахборотнинг мазмуни ва сифати;
Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси ахборотларининг ошкоралиги ва фойдаланиш эркинлигини таъминлаш;
тегишли ахборотни шакллантиришда халқаро методологик стандартларни, тавсияларни ўрганиш ҳамда уларни амалда қўллаш юзасидан;
б) Агентликнинг Порталдан Ўзбекистон Республикаси тўғрисида зарур ахборотни олишда ички ва ташқи фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш юзасидан;
в) Давлат статистика қўмитасининг халқаро тажрибани ва фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда Порталда эълон қилинадиган Рўйхатнинг мунтазам янгиланиб турилишини таъминлаш юзасидан шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилди.
Мавзуга оид
10:10 / 27.06.2026
34 йилда 9 ёшга ўсиш: ўзбекистонликлар узоқроқ умр кўрмоқда
10:10 / 24.06.2026
Импорт ҳажми қарийб 27 фоизга ошди
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
10:55 / 22.06.2026