Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна бир хорижий университет очилди
Ўзбекистон Президентининг қарори билан халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш мақсадида Андижон вилоятида Шарда университети ташкил этилди, дея хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Университетда ўқув жараёнлари Шарда университети (Ҳиндистон) ўқув дастурлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича олиб борилади.
Шарда университетидаги ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.
Университетда қуйидаги ва талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида юқори малакали мутахассислар халқаро стандартлар даражасида тайёрланади:
- электр муҳандислиги;
- ахборот технологиялари ва кибер хавфсизлик;
- компьютер тизимларига хизмат кўрсатиш;
- электроника;
- коммуникация муҳандислиги;
- бизнес-менежмент.
Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026
Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак - Саида Мирзиёева
11:00 / 22.06.2026