Ўзбекистон | 18:49 / 10.04.2019
6056
5 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти Беларусь Республикаси билан ҳамкорликни кучайтирмоқда

Беларусь Республикаси пойтахти Минск шаҳрида Минск вилояти ижроия қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси ўртасида ўзаро ҳамкорликларни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилмоқда.

Ташрифнинг биринчи куни ўтказилган музокараларда Тошкент вилояти ҳокими Г.Ибрагимов ва Минск областининг ижроия қўмитаси раиси А.Исаченко томонидан «2019–2021 йилларга мўлжалланган Беларусь Республикасининг Минск области ва Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбир режаси (йўл харитаси)» имзоланди.

 

Шунингдек, Беларуснинг гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича салоҳиятли инвесторлари билан учрашиб, дунёнинг етакчи бренди ҳисобланган «Здравушка-Милк» ОАЖ билан қўшма корхона тузиш бўйича келишув имзоланди. Келишувга асосан, Тошкент вилоятида замонавий чорвачилик кластерини ташкил этиш, юқори технологияли сут ва гўшт маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, Беларусдан 2000 бош наслли қорамоллар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришга келишилди.

Ушбу чорвачилик кластери, шунингдек, юқори технологик асбоб-ускуналар ҳамда юқори савияли кадрлар тайёрлайди, чорвачилик хўжаликларига ва аҳолига ветеринария хизматларини кўрсатади ҳамда уларни наслли қорамоллар билан таъминлайди.

Бунинг учун Бўка туманидан 1200 гектар ер майдони ажратилиши ҳамда чет эл инвестицияси ҳисобидан лойиҳанинг молиялаштирилиши белгиланди.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ҳокими У.Каримов ҳамда Минск областининг Жодино шаҳри ижроия қўмитаси раиси Д.Заблоцкий билан «Ўзбекистон Республикасининг Олмалиқ ва Беларусь Республикасининг Жодино шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида»  ўзаро келишув имзоланди ва ҳамдўстлик алоқалари ўрнатилди.

Тошкент вилояти делегациясининг ташриф кунлари доирасида вилоят ҳокими Г.Ибрагимов ва Беларусь Республикаси Миллатлар йиғини Кенгаши раиси М.Мясникович ўртасида кенг қамровли музокаралар ўтказилди. Унга кўра Тошкент вилояти ва Беларусь Республикаси ўртасида иқтисодий-ижтимоий, илм-фан ва таълим, инвестициявий ҳамкорлик ва гуманитар соҳалар бўйича алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида делегация «Дзержинский Агрокомбинат» ОАЖ билан Тошкент вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш бўйича келишувга эришилди ва вилоятнинг салоҳияти ҳамда ички бозори маркетингини таҳлил қилиш учун агрокомбинатнинг раҳбар ва мутахассислари Тошкент вилоятига таклиф қилинди.

Ташрифнинг иккинчи куни Беларусь қишлоқ хўжалиги вазирлигида Тошкент вилоятига наслли қорамолларни ва замонавий зоотехника воситаларини етказиб бериш ҳамда ветеренария мутахассисларни ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

Тошкент вилоятининг Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси масъул ходимлари ўзларининг Белоруссиялик ҳамкасблари билан ҳудуддаги барча турдаги ер ресурслари ҳисоботини юритишнинг замонавий методологиясини жорий қилишда замонавий информацион технологиялардан фойдаланиш, мутахассисларни ўзаро алмашиш, Белоруссия тизимини ўрганиш, ердан самарали фойдаланиш бўйича масалалари муҳокама қилди.

Тошкент вилоятида ташкил этиладиган замонавий чорвачилик агрокластери қурилишини ва жиҳозланишини молиялаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкент вилояти делегациясининг Беларус Республикасига ташрифининг иккинчи кунида шунингдек:

«Белвитунифарм» ОАЖ билан Тошкент вилоятида ветеренария препаратларини ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхона қуриш;

«Марк Фармель» компанияси билан Тошкент вилоятида замонавий тўқимачилик ва тикувчилик корхонасини ташкил этиш;

Мебель ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича Беларуснинг етакчи корхоналари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Серҳосил картошканинг селекцион навларини юқори репродукцияларни Тошкент вилояти шароитида экиш ва кўпайтириш масалалари бўйича амалга ошириладиган долзарб вазифалар келишиб олинди.

Олмалиқ шаҳар хокими У.Каримов Жодино шаҳрига ташриф буюриб замонавий саноат корхоналари ҳамда шаҳарсозлик ва ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш масалалари бўйича шаҳар раҳбарияти билан музокара ўтказди.

Тошкент вилояти делегацияси Минск областининг Смолевичи районидаги замонавий чорвачилик корхонасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қайта ишлаш корхоналари билан кооперацияни йўлга қўйиш ҳамда корхонанинг фаолиятини иқтисодий самарадорлик даражасининг таҳлили муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Беларусь Республикасидаги элчихонаси ва Савдо саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси билан вилоятга беларуслик инвесторларини кенг жалб қилиш, вилоятнинг ва республиканинг инвестицион жозибадорлигини мунтазам равишда тақдимот қилиб бориш бўйича асосий вазифалар белгилаб олинди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси ташрифи давомида жами: умумий қиймати 16 млн 900 минг долларлик 7 та инвестицион лойиҳани амалга ошириш, 770 та янги иш ўринлари яратиш, 12,3 млн долларлик экспортни амалга ошириш бўйича шартномалар (келишувлар) имзоланди.

Юқоридаги лойиҳаларни амалга ошириш «Саноатқурилишбанк» томонидан Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Осиё тараққиёт банки ва бошқа хорижий кредит линияларидан фойдаланган ҳолда молиялаштирилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид