Жаҳон | 07:42 / 10.04.2019
12177
1 дақиқада ўқилади

Японияда йўқолиб қолган F-35 қирувчи самолёти бўлаклари топилди

Фото: Amir Cohen / Reuters

Япония мудофаа кучлари 9 апрелда Тинч океани устида йўқолиб қолган F-35А қирувчи самолётининг эҳтимолий бўлакларини топганини маълум қилди.

9 апрелда Тинч океанида машғулот парвози вақтида F-35А йўқолгани, унинг бортида бир учувчи бўлгани маълум қилинган.

“Киодо” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Мисава ҳарбий базасига қарашли самолёт Аомори префектураси яқинида машғулот парвозини бажараётган бўлган. 

NHK телеканали маълумотларига кўра, F-35 туридаги самолётлар Японияга 2018 йилда етказилган. Мисава базасида ҳаммаси бўлиб шундай самолётдан 13 та бор бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид