Жамият | 11:16 / 11.04.2019
9092
1 дақиқада ўқилади

МИБ 2 млн сўм талаб қилган газ идораси ходимини ушлади

Иллюстратив фото

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ўзтрансгаз” АЖ Шаҳрихон туманлараро газ таъминоти участкаси ходими А.А. фуқаро Д.А.нинг яшаш хонадонига тортилган газ қувурини табиий газ тармоғига улаб, табиий газ етказиб бериш учун 2 млн. 30 минг сўм тўлов борлигини айтиб, ушбу пулларни талаб қилгани аниқланган. 

Аслида бу хизмат учун 18 минг 587 сўм тўлов мавжуд бўлса-да, хизмат мавқеидан фойдаланиб, фирибгарлик йўли билан фуқаро Д.А.дан 2 млн. сўмни олаётган вақтда газ таъминоти ходими А.А. кимёвий ишлов берилган далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МИБнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан 19 март куни фуқаро А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисм “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда вилоят прокуратурасига юборилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид