АҚШда Falcon Heavy ракетасининг илк тижорий парвози амалга оширилди

Фото: REUTERS/Joe Skipper
Falcon Heavy ракетаси Саудия Арабистони учун Arabsat 6A сунъий йўлдоши билан илк тижорий рейсига жўнади.
Ракета 12 апрель Тошкент вақти билан соат 03:35да Канаверал бурнидаги космодромдан учирилган. Парвоз стартидан 7 дақиқа кейин ракета биринчи поғонасининг иккита ён блоки старт жойи яқинидаги майдончага муваффақиятли қўнган.
Яна 2 дақиқадан кейин Атлантикадаги баржага марказий блок қўнган. “Биз биринчи поғонанинг барча уч блокини илк бор қўндира олдик”, деб айтишган компания вакиллари.
Стартдан 9 дақиқа кейин ракета белгиланган орбитага эришган.
Arabsat 6A сунъий йўлдоши Яқин Шарқ, Африка ва Европа ҳудудларида телевизион ва телефон сигналлари узатиш ҳамда интернет учун мўлжалланган.
Falcon Heavy ракетаси учун бу парвоз унинг 2-парвози бўлди. Унинг илк парвози 2018 йил февралида бўлиб ўтган. Ушбу ракета дунёда мавжуд барча ракеталардан энг кучлиси ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Бу йилги май ойи Ўзбекистон метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиғи бўлди — «Ўзгидромет»
Ўзбекистон | 19:19
-
Ҳиндистонда ҳаракатдаги поезддан тушиб кетган 6 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 19:08
-
Россияда украинлар ҳужуми оқибатлари акс этган кадрларни эълон қилганлик учун жарима ёзилмоқда
Жаҳон | 19:01
Мавзуга оид

11:33
Ўзбекистонда далаларда сомон ёниши сунъий йўлдош орқали кузатилмоқда

13:52 / 03.06.2025
NOAA: Қуёш чақнаши электр тармоқлари ва сунъий йўлдош тизимларини бузиши мумкин

21:52 / 11.05.2025
Хитой Ернинг электромагнит майдонини кузатиш учун 3 та сунъий йўлдошни орбитага учирди

15:01 / 05.05.2025