Жаҳон | 20:33 / 12.04.2019
13138
2 дақиқада ўқилади

Сингапур аэропортида дунёдаги энг йирик сунъий шаршара пайдо бўлди (видео)  

Фото: СС0

Сингапурнинг қаторасига 7-марта дунёнинг энг яхши аэропорти деб топилган Чанги аэропортида янги павильон Jewel Changi Airport очилди. У ўзидан боғ, меҳмонхона ва кўплаб овқатланиш ва савдо нуқталаридан иборат 10 қаватли мажмуани акс эттиради.

Павильоннинг 5 қавати ер остида, қолган 5 қавати ер устида жойлашган. Унда, шунингдек, дунёдаги энг йирик сунъий шаршара Rain Vortex, 5 қаватли Forest Valley боғи ва томда жойлашган Canopy Park дам олиш ҳудуди жойлашган.   

Шаршара 40 метрлик баландликдан ойнаванд гумбазли томдаги дарчадан тушади. Конструкцияни таниқли архитектор Моше Сафдининг Safdie Architects фирмаси муҳандислари яратишган. 

Сингапурда тез-тез момақалдироқлар бўлиб, ёмғир ёғиб туради. Шу сабабли мутахассислар шаршарани ундан дақиқасига 10 минг галлон тезлик билан ёмғир суви оқа оладиган қилиб лойиҳалашган. Шаршарадаги сув ёмғир суви бўлиб, шу сабабли объект Rain Vortex (Ёмғир гирдоби) деб аталган. 

Оқшом вақтида шаршара ёруғлик бўйича рассомлар томонидан антиқа кўринишда ёруғлантирилади. Ушбу томоша кўплаб одамларни тўплайди.

Мавзуга оид