Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ банки “BankExpo-2019” кўргазмаси доирасида ўз мижозларини тақдирлади
Маълумки, “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “BankExpo-2019” банк-молия хизматлари, ускуналари ва технологияларининг Миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу кўргазмада акциядорлик тижорат Халқ банки ўзининг банк хизматлари акс этган стендлари, тарқатма материаллари, буклет ва флаерлари, малакали мутахассислари билан фаол иштирок этаяпти.

Таъкидлаш лозимки, ушбу кўргазма доирасида АТ Халқ банкининг ҳудудлардаги энг яхши саккиз нафар мижози тадбир доирасида банкнинг махсус ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлангани барчага ўзгача кайфият улашди.

Кўргазма павильонида ташкил этилган Халқ банки стендига кўплаб мижозлар, жумладан, ёш тадбиркорлар, олий таълим муассасалари талабалари, юртимиз аҳолиси ва меҳмонлари қизиқиш билдирмоқда. Уларга банкнинг малакали мутахассислари томонидан маслаҳатлар, саволларига жавоблар, шунингдек, банк хизматлари ҳақидаги тарқатма материаллар берилмоқда.
Расмий сайт: www.xb.uz
Телеграм: t.me/xalqbankinfo
АТ Халқ банки матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 07.05.2026
Халқ банки Mastercard билан стратегик ҳамкорликни кучайтирди
17:53 / 27.02.2026
ДХХ Халқ банки ходими ушланганини айтди. Банк буни расман инкор этди
19:00 / 29.12.2025
"xazna" обуначилари 10 миллиондан ошди: фойдаланувчилар нима учун бу иловани танламоқда?
23:00 / 12.12.2025