Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Демократлар Трампнинг солиқ декларациялари тақдим этилишини талаб қилишди
Фото: REUTERS
Конгресс вакиллар палатасининг даромад ва харажатлар бўйича қўмитаси раиси Ричард Нил Америка ички даромадлар хизматидан президент Дональд Трампнинг солиқ декларацияларини 23 апрелдан кечиктирмасдан тақдим этишини сўради.
"Мен 23 апрель соат 17:00гача жавоб кутаман. Агарда бу шарт бажарилмаса, бу рад этиш деб баҳоланишини назарда тутишингизни сўрайман", - дейилади унинг хизматга йўллаган мактубида.
Конгрессмен апрель ойи бошида ҳам ана шундай сўров юборган, унда 10 апрелгача декларацияларни тақдим этиш сўралганди. 9 апрель куни молия вазири Стивен Мнучин демократлар сўровини олганлигини ва сўров кўриб чиқиш жараёнида эканлигини маълум қилганди.
Трамп ушбу сўровни изоҳларкан, солиқ декларацияларини тақдим этмоқчи эмаслигини қайд этганди. Трампнинг айтишича, унга тегишли компанияларга нисбатан мувофиқлаштирувчи органлар ҳали ҳам текширув ўтказмоқда, шу боис солиқ ажратмалари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тўғри бўлмайди.
Мавзуга оид
15:58 / 06.03.2026
Трамп Эрон раҳбарлиги учун «уч яхши номзод» борлигини айтди
14:12 / 18.01.2026
Трамп эълон қилган илк линкор $22 млрд туриши мумкин
15:09 / 22.11.2025
FT: АҚШ Украинадан Трамп режасини қабул қилишни қатъий талаб қилди
12:57 / 18.10.2025