Жаҳон | 09:16 / 13.04.2019
9822
2 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин Трамп билан учинчи саммитга тайёр эканини маълум қилди

Фото: Anthony Wallace/Pool via Reuters

КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп билан учинчи саммитни ўтказишга тайёрдир. Бу ҳақда ТАСС Корея Марказий телеграф агентлигига таянган ҳолда хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Трамп билан муносабатлар Ханойдаги охирги учрашув муваффақиятсиз бўлганига қарамасдан, яхши даражада сақланиб қолмоқда.

Унинг қўшимча қилишича, учинчи саммитни ўтказиш учун АҚШ ҳукумати Корея ярим оролини ядросизлантириш юзасидан музокараларга ўз ёндашувини ўзгартириши керак. Ким Чен Иннинг қайд этишича, жорий йил охиригача Вашингтон бундай «жасур» қарор қабул қилишини кутишга тайёр.

Бундан олдин, Трамп Ким Чен Индан КХДР ядро қуролини АҚШга беришни талаб қилгани хабар қилинганди.

Reuters’нинг Трампда АҚШ-Корея иккинчи саммити вақтида бўлган ҳужжатга таянган ҳолда хабар беришича, Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан иккинчи учрашув вақтида, КХДР ўз ядро қуролини АҚШга бериши лозимлиги бўйича талаб қўйган.

Мавзуга оид