Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллийлаштиришга тавсия этилган дорилар рўйхати маълум бўлди
Фото: Валерий Матыцин/ТАСС
Ўзбекистон Республикаси Президенти “2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани хабар берилганди.
Ҳужжат билан 2019-2021 йилларда республика ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тавсия этилган дори воситалари гуруҳлари рўйхати тасдиқланди.
Ҳозирги кунда ушбу дориларнинг аксарияти импорт қилинади, аммо тадбиркорларга вазиятни тўғрилаш бўйича чақириқ билан чиқилди.
2019-2021 йилларда республика ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тавсия этилган дори воситалари гуруҳлари
рўйхати
|
Т/р |
Лойиҳа номланиши |
|
1. |
Антибиотиклар |
|
2. |
Эндокрин тизими патологиясини даволаш дори воситалари |
|
3. |
Яллиғланишга қарши ностероид дори воситалари |
|
4. |
Вирусларга қарши дори воситалари |
|
5. |
Меъда-ичак йўллари патологиясини даволаш дори воситалари |
|
6. |
Иммунобиологик дори воситалари |
|
7. |
Нафас аъзолари патологиясини даволаш дори воситалари |
|
8. |
Юрак-қон томир касалликларини даволаш дори воситалари |
|
9. |
Онкология касалликларини даволаш дори воситалари |
|
10. |
Болаларда сил (туберкулёз) билан инфекцияланишни эрта аниқлаш учун диаскин тестлари |
Бундан олдин, Ўзбекистонда 10 турдаги дори воситалари гуруҳларини ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:14 / 11.04.2026
Қашқадарё ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиб келган шахслар ушланди
08:31 / 07.04.2026
Ўзбекистон ва Покистон юқори технологияли дори ишлаб чиқариши мумкин
08:33 / 30.03.2026
Наркосавдо ва ноқонуний дориларга қарши тезкор операциялар ўтказилди
11:59 / 25.03.2026