Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда вилоятнинг Кармана тумани Йўл патрул хизмати масканида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида рангли металларнинг ноқонуний олди-сотдиси билан боғлиқ бўлган навбатдаги ҳолатга чек қўйилди. Яъни, “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро С.К бошқарувида бўлган “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, умумий қиймати 4,5 миллион сўмлик, жами 2915 кг “қўрғошин” (аввал фойдаланишда бўлган аккумуляторлар) рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори билан жисмоний шахслар тасдиқланган рўйхат бўйича рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамияти ва унинг таркибий тузилмаларининг махсус қабул пунктларига топширишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:57 / 15.01.2026
1 трлн 145 млрд сўмлик товарлар ноқонуний муомаладан чиқарилди
08:40 / 10.01.2026
6 та постда транспорт текшируви синов тариқасида чегара қўшинларига берилди
19:55 / 25.12.2025
Қандай ҳолатда хориждан ҳаво тозалагич буюртма қилинганда божхонада қўшимча пул тўлашга тўғри келади?
08:53 / 24.12.2025