Жаҳон | 21:27 / 17.04.2019
5220
1 дақиқада ўқилади

Ироқ бош вазири Саудия Арабистонига расмий ташриф билан келди  

Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга расмий ташриф билан келди. У билан бирга қиролликка таркибига 11 вазир ва 70 дан кўпроқ тадбиркор кирган катта делегация келган.

Томонлар икки кунлик ташриф давомида икки томонлама муносабатларни, минтақавий ва халқаро долзарб муаммоларни муҳокама қилишни режалаштиришган.  

Бундан аввал Ироққа Саудия Арабистони делегацияси ташриф буюриб, қиролликнинг бир неча ўн йиллар давомида Бағдодда очилган илк консуллиги очилишида иштирок этган. Ташриф вақтида Саудия Арабистони томонидан Ироқни ривожлантириш лойиҳаларига 1 млрд доллар ажратилиши эълон қилинган. 

Таъкидлаш жоизки, Ироқ бош вазири Саудия Арабистони билан “тескари” бўлган Эрон билан ҳам илиқ муносабатларни қўллаб-қувватлайди. Жумладан, Абдулмаҳдий апрель бошида Теҳронга ташриф буюрганди.

Мавзуга оид