Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қадимий тангаларнинг ноқонуний олиб чиқилишига йўл қўйилмади
Амалдаги тартибларга кўра, давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган, давлат ва жамоат музейларида, архивларида, кутубхоналарида ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган, шунингдек, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши тақиқланади.

Аммо бу каби тартиб-қоидаларга риоя этмайдиган айрим “уддабурон”лар учраб туриши кўнгилни хира қилади. Хусусан, фуқаро Ё.Р.нинг хатти ҳаракатлари фикримиз тасдиғи бўлади.
Қарши халқаро аэропортидан “Қарши-Москва” йўналиши бўйича, учиб кетмоқчи бўлган фуқаро Ё.Р. га тегишли қўл юклари рентген аппарати ёрдамида белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, қадимийлиги 50 йилдан ошган, жами 36 дона тангаларнинг ноқонуний равишда юртимиздан олиб чиқилиши ҳолати аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026