17:24 / 17.04.2019
30989

Екатеринбургда Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси ҳалок бўлди

Фото: E1.RU

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 17 апрелга ўтар кечаси шаҳарнинг қурилиш объектларидан бирида ўзбекистонлик фуқаролар ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоятидан бўлган фуқаролар ёнғин ва газдан заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Фото: E1.RU

Улар:

- Менгтошев Шуҳрат Уралович, 22.08.1989 йилда туғилган;
- Қурбонов Акбарали Саидмуродович, 23.11.1995 йилда туғилган;
- Зиядуллаев Улуғбек Олимжонович, 18.11.1998 йилда туғилган;
- Чориев Исроил Равшанович, 18.10.1996 йилда туғилган.

Олинган маълумотларга кўра, ушбу ҳамюртларимиз 15 апрель куни Екатеринбург шаҳри Академик туманидаги қурилиш объектларидан бирига ишга кириш учун келишган.

Айни пайтда ваколатли органлар томонидан воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун терговолди тадбирлари бошланган.

Бош консулхона марҳум фуқароларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда мазкур вазият назоратга олингани ва вафот этганларнинг жасадларини ватанга қайтариш масаласи ҳал қилинаётгани тўғрисида маълум қилган.

Мавзу
Мигрантлар фожиаси
Хорижда меҳнат қилувчи ўзбекистонликлар турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлиши ҳолатлари давом этмоқда
Барчаси
Top