Жанубий Корея президенти Тошкентдаги Инха Университетида бўлди

Фото: Yonhap
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида Тошкент шаҳридаги Инха Университетида бўлди. Олий таълим муассасасидан Kun.uz'га маълум қилинишича, уларни Университет ректори в.в.б. Музаффар Жалолов кутиб олган.
Мун Чжэ Ин Университетда талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди ҳамда улар олдида нутқ сўзлади. Жанубий Корея президенти ўз нутқида Тошкентдаги Инха Университети ва Жанубий Кореядаги Инха Университети билан ҳамкорликда йўлга қўйилаётган Телетиббиёт қўшма лойиҳасига батафсил тўхталиб ўтди.
Корея Республикаси президенти барчага бундай илиқ қабул учун самимий миннатдорчилик билдирди ва Университетнинг кейинги ривожида катта муваффақиятлар тилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Корея ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг кенгайишига умид билдирди.
Бугунга келиб Тошкентдаги Инха Университетида 1321 нафар талаба таълим олади. Университет бакалавриатнинг икки йўналишини таклиф қилади: компьютер инжиниринг ва логистика.
Таъкидлаш жоизки, 2014 йилдан то бугунга қадар ОТМ талабалари сони 10 бараварга ошган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
-
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Жаҳон | 00:19
-
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 23:12 / 27.04.2025
Мавзуга оид

12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Жэ Ин порахўрликда айбланди

18:42 / 21.04.2025
Сеулда эркак пестицид пуркагич ёрдамида 21 қаватли бинога ўт қўйди

11:51 / 21.04.2025
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Ўзбекистонга ташриф буюради

16:11 / 20.04.2025