Ўзбекистон | 02:00 / 21.04.2019
11648
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлайди

АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги кейинги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаган Памела Спартлен ўз ваколатларини тугатгач, 2018 йилнинг августида АҚШ сенати Даниэл Розенблюмни янги элчи этиб тасдиқлаган эди.

Қарийб олти ойдирки, АҚШнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси элчисиз фаолият кўрсатиб келаётган эди. АҚШ Сенатининг 2019 йил 11 апрелдаги тасдиғи билан Даниэл Розенблюм Ўзбекистондаги элчи этиб тайинланган.

Сенатнинг ўша баёнотида Даниэл Розенблюмнинг аввалги фаолияти қайд этилган. Улардан энг муҳимлари — Афғонистондаги тинчликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалиёт, минтақавий хавфсизликни ҳимоя қилиш, халқаро муаммоларга қарши курашишда фаол иштирок этиш, Ўзбекистонда ислоҳотларни тезлаштириш бўйича саъй-ҳаракатлардир.

Шунингдек, Розенблюм Қўшма Штатларнинг хусусий секторини жалб этиш ва инвестициялар учун зарур шарт-шароитларни яратишга кўмаклашишда ҳам фаол иштирок этган, дейилади ҳужжатда.

2014 йилдан бошлаб Даниэл Розенблюм АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича масъул котиби вазифасида ишлаб келаётган эди.

Мавзуга оид