Жаҳон | 08:56 / 21.04.2019
5041
2 дақиқада ўқилади

Кўзи ожиз япониялик Тинч океанини яхтада кесиб ўтди

Фото: REUTERS

16 ёшида кўзи ожиз бўлиб қолган япониялик Мицухиро Ивамото Тинч океанини 12 метрлик Dream Weaver яхтасида сузиб ўтди. Унга америкалик Дуглас Смит ассистентлик қилган, аммо яхтани бошқаришда ёрдам бермаган.

Ивамото кўзи кўрувчи штурман ёрдамида буни амалга ошира олган биринчи кўзи ожиз инсон бўлди.

24 февралда яхта АҚШнинг Сан-Диего портидан йўлга чиқиб, деярли 2 ойдан кейин – 20 апрелда Япониянинг Фукусима префектурасидаги Иваки портига етиб келган. 

“Мен таслим бўлмадим ва орзуимни рўёбга чиқардим. Мен дунёдаги энг бахтли инсонман”, деб айтган Ивамото.

Гап шундаки, бу Ивамотонинг 2-уриниши бўлди – у илк уринишни 2013 йилда амалга оширган, бироқ ўшанда кема сузишга чиққандан бир неча кун ўтиб чўкиб кетган. У 2018 йилда ўз саёҳати учун GoFundMe орқали маблағ йиға бошлаган. Япониялик тўпланган пулларни кўрликка олиб келувчи касалликларни тадқиқ қилиш учун хайрия қилишга ваъда берган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид