Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда туризм полициясига янги автомобиллар берилди
Самарқанд вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси президентининг «Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори талабларини бажариш юзасидан муайян ишларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизматига асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Самарқанд вилоятига ташриф буюраётган сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ҳар қандай фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, вилоят туризм салоҳиятини юксалтириш, сайёҳлар учун қулай шароит яратиш, Самарқандни ташриф учун хавфсиз шаҳар сифатида обрўсини шакллантириш — Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг асосий вазифаси саналади.
Вилоятдаги туризм объектлари ва инфратузилмаси ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини моддий-техник мустаҳкамлаш мақсадида бошқармасига вилоят хокимлиги маблағлари ҳисобидан 1 дона «Tracker», 1 дона «Lacetti», 1 дона «Nexia-3» автомашиналари ва 2 дона электромобиллар ажратилди.

Мавзуга оид
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
21:29 / 15.01.2026
2025 йил жаҳон туризми тарихидаги энг яхши йил бўлди – даромадлар €10 трлн
19:23 / 15.01.2026
Президентга Самарқанддаги лойиҳалар ва Бухоро бош режаси тақдим этилди
14:54 / 15.01.2026