20:50 / 22.04.2019
7573

95 ёшли марғилонлик момо умридаги илк туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олди

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Фарғона вилоятида яшовчи, 1924 йилда туғилган Мўминова Зулфияхон исмли момо умридаги илк туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олди.

Марғилон шаҳрида сайёр давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида момонинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқлиги аниқланган. 

Бу ҳолатга масъул ходимлар томонидан жиддий эътибор қаратилиб, шу куннинг ўзида Зулфияхон момога туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириб бериш чоралари кўрилган.

2019 йилнинг 1 июлига қадар Давлат хизматлари агентлиги томонидан гувоҳномаси бўлмаган болаларни аниқлаш ва кейинчалик уларга мазкур ҳужжатни бериш мақсадида Ўзбекистон бўйлаб тадбирлар ўтказилмоқда. Айнан шу ҳужжат боланинг у ёки бу давлат фуқаролигига мансуб эканлигини тасдиқлайди.

Top