Таиланднинг собиқ бош вазири сиртдан уч йилга озодликдан маҳрум этилди
Таиланднинг собиқ бош вазири, 2007 йилдан бери эмиграцияда бўлган Таксин Чинават Таиланд олий суди коллегияси томонидан манфаатлар ихтилофи айблови бўйича сиртдан 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Bangkok Post нашри маълум қилди.
Суднинг қарорига кўра, собиқ бош вазир Мьянма ҳукуматига йирик қийматда давлат кредити тақдим қилишда айбдор деб топилган. Ушбу кредитнинг бир қисми Мьянма томонидан Чинават оиласига тегишли бўлган Shin Satellite Public Company LTD компанияси маҳсулотларини харид қилишда қўлланган.
Мьянмага 125 млн долларлик кредит Чинаватнинг топшириғига кўра Таиланд давлат экспорт-импорт банки (EximBank) томонидан 2004 йилда берилган.
Чинават Таиландда 2001 йилдан то ҳарбий тўнтарув юз берган 2006 йилгача бош вазир бўлган. У 2010 йилдан бери Черногорияда яшайди.
Мавзуга оид
13:20 / 27.09.2024
Таиланддан Ўзбекистонга саёҳатчиларни жалб қилиш учун махсус туристик пакетлар ишлаб чиқилади
15:29 / 23.09.2024
Таиландда амалдор 10 йил ишга бормасдан маош олиб келгани аниқланди
23:17 / 19.09.2024
Таиландда питон чангалида қолиб кетган аёл икки соатдан кейин қутқариб олинди
10:20 / 13.09.2024