Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ўз қариндошини қасддан ўлдирмоқчи бўлган йигит ушланди
Иллюстратив фото
21.04.2019 йил соат 10:00ларда Наманган шаҳри, “Янги аср” маҳалласида яшовчи О.М. (1995 й.т.) Наманган шаҳридаги чорва моллари бозорида қариндоши М.М. (1993 й.т.) билан ўзаро “қарз олди-берди” масаласида жанжаллашиб қолганларида, бозордаги фуқаролар томонидан ажратилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунга қарамай, О.М. жанжалдан сўнг М.М.ни қасддан ўлдириш мақсадида ёнида бўлган ошхона пичоғи билан унинг орқа томонидан ҳужум қилиб, бир неча маротаба пичоқ урган, бироқ ҳодиса гувоҳи бўлган фуқаролар томонидан ажратиб қолинганлиги натижасида, О.М. ўз жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмай, ҳодиса жойидан қочиб яширинган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамлар натижасида, М.М.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Наманган шаҳар прокуратураси томонидан О.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. О.М. тегишли процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
23:34 / 07.04.2026
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
18:00 / 31.03.2026
Наманган вилояти салоҳияти сунъий интеллект асосида чуқур таҳлил қилинади
14:34 / 30.03.2026