Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливияда Ҳафтар армияси муҳим стратегик позицияни эгаллади
Фельдмаршал Ҳалифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси (ЛМА) Триполидаги миллий келишув ҳукумати кучларига қарши жангда муҳим стратегик позицияни эгаллашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Al Masdar News нашри ёзди.
Маълум қилинишича, ЛМА Ал-Азизия шаҳри яқинида ҳукумат кучларини сиқиб чиқарган. Ушбу шаҳар Триполидан тахминан 55 км узоқликда жойлашган.
Таъкидланишича, Ҳафтар армияси ҳукумат кучларини шимолга чекинишга мажбур қилган ва шу тариқа бу ҳудуддаги бир ҳафталик жангларни якунлаган. Позицияларнинг эгалланиши ЛМАга жиддий устунлик беради: бу ердан ҳарбийлар Триполининг жанубий ҳудудларига жиддий юришни амалга оширишлари мумкин.
23 апрелда ЛМА Триполига ҳужумнинг 2-босқичини бошлагани маълум қилинган. Ўша куниёқ ЛМА кучлари авиабазага ҳужум қилмоқчи бўлган ҳарбий самолётни уриб туширган.
Мавзуга оид
12:19 / 29.05.2026
“Эрон Ливиянинг куни бошига тушишидан қочяпти” — сиёсатшунос
10:24 / 04.04.2026
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
13:34 / 04.02.2026
Ливияда Қаззофийнинг ўғли ўлдирилди
08:45 / 24.12.2025