«Реал» раҳбарияти ёзда икки футболчини трансфер қилишига шубҳа қилмаяпти

Фото: Getty Images
«Реал» раҳбариятидагилар «Манчестер Юнайтед»нинг франциялик ҳавбеки Поль Погба ва «Челси»нинг бельгиялик яримҳимоячиси Эден Азар ёзда клубга келиб қўшилишига ишончи комил.
Sky Sports манбаси маълумотига кўра, «Реал» раҳбарияти жамоа бу мавсумда Чемпионлар лигасида ва Испания чемпионатида муваффақиятсизликка учраганидан кейин клубни қайта қуришга жиддий қарор қилган.
Хабар қилинишича, айни вақтда 26 ёшда бўлган Погба ва 28 ёшли Азар мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан томонидан тузилган трансферлар рўйхати бошида жойлашган. Икки футболчи ҳам бир неча мартадан «Реал»га ўтишга қарши эмаслигини билдирган.
Қайд этилишича, Оле-Гуннар Сульшер бошқарувидаги «МЮ»нинг ўйин услубини бир неча марта танқид қилган Поль Погба агар жамоа бу мавсум якунларига кўра «кучли тўртлик»ка кира олмаса ва Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса клубни тарк этишга аҳд қилган.
Эден Азарнинг эса «Челси» билан шартномаси 2019 йил июнида тугайди, аммо бельгиялик футболчи шу вақтга қадар лондонликлар билан янги шартнома тузмади. Хабарларга кўра, «Челси» Азарни «Реал»га камида 100 миллион фунтга сотишни режалаштирган.
Англия чемпионатининг жорий мавсумида Погба «МЮ» учун 32 ўйинда майдонга тушган ва 13 гол уриб, 9 голга ассистентлик қилган.
Азар эса «Челси»нинг АПЛ доирасидаги 34 ўйинида майдонга тушиб, 16 гол урган ҳамда 13 голли узатмага муаллифлик қилган.
Тавсия этамиз
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ryanair жанжалкаш йўловчиларни 500 евро жаримага тортади
Жаҳон | 14:34
-
Наманган туманидаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи болаларни ҳақоратлаб калтаклади
Жамият | 14:21
-
Тошкент темирйўл вокзаллари қайта қурилиши мумкин
Ўзбекистон | 14:11
-
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
Ўзбекистон | 14:02
Мавзуга оид

11:37 / 29.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?

16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди

19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси

12:45 / 27.04.2025