Жаҳон | 23:08 / 26.04.2019
10919
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШнинг қурол савдоси ҳақидаги халқаро келишувдан чиқишини эълон қилди 

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ қурол савдоси ҳақидаги халқаро келишувдан чиқишини эълон қилди. Трамп бу ҳақда Миллий ўқ отиш уюшмасининг Индианаполисдаги йиғилишида маълум қилган.

Трампнинг айтишича, у сенатдан аввалги президент Барак Обама вақтида имзоланган келишувнинг ратификацияси жараёнини тўхтатишни сўрайди.

«Менинг маъмуриятим бу келишувни ҳеч қачон ратификация қилмайди», деб айтган АҚШ президенти. 

Трампнинг таъкидлашича, БМТ бу ҳақда расмий билдириш олади.

Ушбу келишув 2014 йил 24 декабрдан амал қилади ва давлатлар ўртасида қурол савдосини тартибга солади. Уни 83 давлат ратификация қилган. АҚШ ушбу келишувни имзолаган, бироқ ҳали ратификация қилмаган эди.

Мавзуга оид