17:51 / 27.04.2019
19134

Сурхондарёда «Бойсун баҳори» қандай бошланди?

Жорий йилнинг 28-29 апрель кунлари Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ўтказилиши режалаштирилган очиқ фольклор фестивали - «Бойсун баҳори» бошланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

Икки минг йиллик тарих ва давлатчиликка эга қадим юртнинг 2008 йил ЮНЕСКО репрезентатив рўйхатига номоддий маданий мерос сифатида киритилган бу ҳудудда «Бойсун баҳори» фестивалини ўтказиш анъанага айланди.

27 апрель куни фестивалнинг очилиш маросими олдидан кураш, халқ сайли ва томошалар ташкил этилди. Ёмғирли ҳавонинг ўзгариб туришига қарамай, фестивалга аллақачон минглаб одамлар етиб келган.

Top