Жамият | 15:13 / 27.04.2019
28691
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушланди

Фото: Shutterstock

Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унинг давомида Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Н.Х. фуқаро О.Б.ни юқумли касалликлар бўлимига кичик тиббий ходим вазифасига ишга қабул қилиш эвазига бирлашма кадрлар бўлими бошлиғи Н.С. орқали 2,5 млн. сўм пулларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х. ва Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Хабарда айтилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид