Жаҳон | 09:40 / 28.04.2019
3190
1 дақиқада ўқилади

Нигериядаги автоҳалокат 19 кишининг умрини олиб кетди

ФОТО: Reuters/ScanPix

Нигерияда автобуснинг автоҳалокатга учраши оқибатида 19 киши тириклайин ёниб кетди. Маълум қилинишича, воқеа мамлакат шимолидаги Жигава штатида юз берган. 

“Синьхуа” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, автобус Баучи штатидан Жигава штатидаги тўйга одамларни олиб кетаётган бўлган. Автобуснинг олди ғилдираги ёрилиб кетганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Оқибатда автобус ағдарилиб ёниб кетган. 

Воқеа жойида 19 киши ҳалок бўлган, яна 21 киши жароҳат олган. Воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид