Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ўзбекистонликлар кетаётган автомобил ағдарилиб кетди
27 апрель куни Россиянинг Саратов области Ртишчево райони ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
«Саратов24» нашри маълумотига кўра, «Саратов-Тамбов» трассасида Тамбовга кетаётган машинада етти нафар ўзбекистонлик бўлган.
Давлат рақами Ўзбекистонники бўлган Lada Largus автомобили район марказидан 45 километр узоқликдаги Ртишчево—Тамбов автомобиль йўлида ЙТҲга учраган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида рўй берган. Оқибатда автомобиль йўл четига чиқиб кетган ва ағдарилган.


Йўловчиларнинг барчаси тирик, фақат бир нафари жиддий жароҳатланган, унинг қўли синган ва бел соҳасига зарар етган. Айни вақтда у шифохонага ётқизилган. Қолган йўловчилар эса тиббий ёрдам олиш билан кифояланишиб, шифохонага ётишни исташмаган.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026