Жамият | 12:25 / 28.04.2019
11684
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ўтказилган палов ва нон сайлида ғолиблар аниқланди

Самарқанд вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, туризмни ривожлантириш департаменти томонидан шаҳаридаги театр майдонида палов ва нон сайли ташкил этилди. Сайилда томошабинларга бу таом ва пишириқнинг тайёрланиш сирлари, бу неъматлар билан боғлиқ анъана ва урф-одатлар намойиш этилди.

Kun.uz мухбирига кўра, тадбирда Самарқанд нонларининг юздан зиёд хили намойиш қилинди. Бир нечта қозонларда эса ўзбек миллий ошхонасининг шоҳона таоми — палов дамланди. Айниқса, хорижлик сайёҳлар ош тайёрлаш жараёнини катта қизиқиш билан кузатишди.

Фестивал давомида дўппи ва рўмол кўргазмалари ҳам ташкил этилди.

Фестиваль якунига кўра Шаҳзод Жамшедов энг маҳоратли ошпаз, деб топилди. Бу борада Асад Бобоқулов — иккинчи, Шаҳбоз Жамшедов эса учинчи бўлишди. Энг яхши новвой йўналишида Шокир Бобоқулов ғолиб бўлди. Кейинги ўринлар Нигина Ҳабибова ва Шаҳло Сиддиқовага насиб этди.

Ўз мухбиримиз.

Мавзуга оид