Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ва Россия ҳамкорликда ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказади
Эрон ва Россия ҳарбий-денгиз кучлари яқин ойларда ҳамкорликда машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон ҲДК қўмондони контр-адмирал Ҳусайн Хонзодий маълум қилди, деб хабар берди IRNA агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, яқин ойлар ичида Россия кемалари машғулотларда иштирок этиш учун Эроннинг жанубий портларига етиб келади. Хонзодий машғулотлар қаерда ва қачон бўлиб ўтиши ҳақида аниқ маълумот бермади.
Агентликнинг ёзишича, машғулотлар Ормуз бўғози ҳудудида ўтказилиши мумкин. Мазкур бўғоз орқали ҳудуддаги нефтнинг 30%га яқини олиб ўтилади.
Аввалроқ Теҳрон Форс кўрфазидан Ормуз бўғози орқали ўтувчи нефть етказмаларини тўсиш билан таҳдид қилганди.