Жамият | 17:26 / 29.04.2019
10214
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фото: DPA

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ва Учтепа туманларидаги газ қувурларида таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим аҳоли ҳудудлари, ижтимоий ва маиший-коммунал объектларда газ таъминоти тўхтатилади.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, газ таъминоти тўхтатиладиган манзилгоҳлар санаси ва вақти қуйидагича:

30 апрель куни соат 11:00 дан 19:00 гача

Шайхонтоҳур туманида: 

- Тарона кўчасида 

Мирзо Улуғбек туманида:

- “Бешкапа” маҳалласида;

1 май куни соат 11:00 дан 19:00 гача

- Учтепа туманининг 24-мавзесида;

Тошкент шаҳри бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид